Жаҳон | 07:46 / 22.02.2018
3611
2 дақиқада ўқилади

Венесуэлада коррупциядан кўрилган зиён 15 млрд долларга баҳоланди 

Фото: Entornointeligente.com

Венесуэланинг нефть қазиб олиш соҳасидаги коррупция ва пул ювиш мамлакатга кўп миллиард долларлик зиён етказган. Бу ҳақда 21 февралда Венесуэла бош прокурори Тарек Вильям маълум қилди.  

“Ориноко дарёси нефть ҳудудида етказилган зиён 15 млрд долларни ташкил қилгани тахмин қилинмоқда”, деб айтилган хабарда.  

Айни вақтда PDVSA давлат нефть-газ компаниясининг 76 ходими, жумладан 21 нафар раҳбар ходими ҳибсга олинган. Бундан ташқари, яна 20 га яқин киши хорижда пул ювиш ва давлатнинг валюта айирбошлаш тизими билан фирибгарликлар содир этиш гумони билан ҳибсга олинган.   

Мамлакат учун стратегик соҳада олиб борилган тозалаш ишлари давомида 2017 йилда PDVSA’нинг собиқ президентлари ва собиқ нефть саноати вазирлари Эулохио дель Пино ва Нельсон Мартинес, PDVSA’нинг АҚШдаги бўлинмаси раҳбарлари гуруҳи ушланган. Шунингдек, дипломатик ишга ўтишдан аввал мамлакатнинг нефть саноатини узоқ вақт бошқарган Рафаэл Рамиресга нисбатан иш очилган. У 2017 йил декабрда мамлакатнинг БМТдаги вакили лавозимидан кетишини эълон қилган, бироқ Венесуэлага қайтиб келмаган.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид