Ўзбекистон | 21:03 / 23.02.2018
10829
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти электр энергияси истеъмолчилари энди мурожаатларини Telegram орқали йўллашлари мумкин

Электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, соҳа фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва мулоҳазаларни ўрганиш мақсадида “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан Халқ билан мулоқот қилиш осонлаштирилди. 

Энди Наманган вилоятининг электр энергияси истеъмолчилари ўзларининг мурожаатларини Telegram тармоғи орқали “Наманган ҲЭТК” АЖ “Халқ билан мулоқот” каналига йўллашлари мумкин бўлади. Йўлланган мурожаатлар шахсан жамият Бош директори назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади. 

Каналга мурожаат юбориш @namhetk орқали амалга оширилиши мумкин.

Каналга келиб тушган мурожаатларни электрон мурожаатлар тарзида қайд этилиб, соат 08:00 дан соат 21:00 гача қуйидаги регламент ва тартиб асосида қабул қилинади: жисмоний шахсларнинг мурожаатида – жисмоний шахснинг фамилияси (исми ва отасининг исми), телефон рақами ва яшаш жойи тўғрисидаги маълумот кўрсатилган бўлиши шарт; Юридик шахсларнинг мурожаатида – юридик шахснинг тўлиқ номи, боғланиш учун керак бўладиган телефон рақами, унинг жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу тартиб асосида юборилмаган мурожаатлар амалдаги тартибларга биноан кўриб чиқилмаслиги маълум қилинади.

Мурожаатларни ўрганишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қатъий риоя этилади ҳамда ўрнатилган тартибда ўз муддатида кўриб чиқилади.

Мавзуга оид