Тошкентда “Ёнғин хавфсизлиги ўн кунлиги” ўтказилмоқда
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир бўлаётган кўнгилсиз ҳодисалар, яъни ўзига хос ёнғинлар ва уларнинг оқибатида келтирилаётган катта миқдордаги моддий зарар ҳамда, энг ачинарлиси, фуқароларнинг бевақт ҳаётдан кўз юмаётганликлари кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, бундай ҳолатлардан бири, 2018 йил 15 февраль куни пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани, Боғ маҳалласи «Боғ» кўчаси 29-блок, 22-уйда содир бўлган ёнғинлардан биридир.
Ушбу ёнғин оқибатида 22-уйнинг 200 кв.метр майдонда томи, шифти ва уй-жиҳозлари, қўшнилари 23-уйнинг 50 кв.метр ва 21-уйнинг 15 кв.метр майдонда том қисмлари ёнғиндан зарарланиб, хонадонда бўлган 4 нафар катталар ва 3 нафар норасида болаларнинг куйган ҳолда жасадлари аниқланган. Ҳозирги кунда ёнғиннинг тахминий сабабларидан бири - хонадонинг ертўласида жойлашган иситиш ускунасига келган табиий газнинг уланган жойидан сизиб чиқиши оқибати.
Юқорида келтирилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси раҳбарлари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига асосан “Ёнғин хавфсизлиги ўн кунлиги” тадбири республика, хусусан Тошкент шаҳрининг барча туманларида ҳам ўтказилмоқда. Ёнғин профилатик тадбирлари жорий йилнинг 22 февраль куни Олмазор туманида кенг кўламда ўтказилди.
Ўтказилган тадбирда Ёнғин хавфсизлиги хизмати раҳбарлари, туман Ҳокими ва ўринбосарлари, турли назорат идоралар, газ ва электр таъминоти корхоналари ва жамоатчилик вакиллари жалб этилиб, тумандаги “Бешқўрғон”, “Олимпия”, “Аҳил”, “Чиғатой дарбоза”, “Эски шаҳар”, “Қўштут” ва “Ҳофиз Кўҳакий” маҳаллалари ҳудудида жойлашган, 16 та давлат тасарруфидаги масканларда ёнғин техник текширувлар, 2 минг 534 та шахсий фуқаролар яшаш уйлари, маҳалла фаоллари, уй боши ва хонадон эгалари билан уйма уй юрган ҳолда ўрганиб чиқилиб, аниқланган 241 та ёнғинга қарши камчиликлардан 215 таси жойида бартараф этилишига эришилди.
Ушбу маҳаллаларда жойлашган иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари каби, 15, 24, 102, 261, 298, 315-сонли умумтаълим мактабларида, 14-сонли оилавий поликлиникасида ва тадбир ўтказилган 7 та маҳалла идораларида 29 маротаба 847 нафар ўқувчи ва мураббийлар, ишчи хизматчилар ва маҳалла фаоллари билан кенг қамровли учрашувлар ўтказилиб, жами 4685 нафар фуқаролар билан ёнғин хавфсизлиги таъминлаш юзасидан тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ушбу профилактик тадбирлар 2018 йилнинг 20 февраль кунидан бошлаб, 02 март кунига қадар, қўшимча равишда ҳар туманлар ҳудудида ўтказиб борилиши йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 20-21 февраль кунлари ушбу тадбирлар Учтепа ва Шайхонтохур туманлари ҳудудида ўтказилган.
Мавзуга оид
09:10
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
09:20 / 12.11.2024