Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда йўналишли автобус йўловчиси Ўзбекистондан бўлган ҳайдовчини калтаклаб ўлдирди
Петербургда йўналишли автобус ҳайдовчиси – Ўзбекистон фуқароси – йўловчилардан бири билан юз берган муштлашув чоғида олинган жароҳатлардан вафот этди. Бу ҳақда «Интерфакс» агентлиги хабар қилган.
Ҳодиса 21 февраль куни кечқурун Ленин чорраҳасида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йўналишли автобуснинг 49 ёшли ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида жанжал келиб чиққан, кейинчалик у муштлашувга айланиб кетган. Ҳужум қилган шахс ҳайдовчини дўппослаб, воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилди ва 22 февраль куни эрталаб ҳаётдан кўз юмди.
Айни дамда жиноий иш қўзғатилди. Терговчилар гумонланувчини қидиришмоқда.
Мавзуга оид
10:05
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026