Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистоннинг вилоятларидан бирида ўйинчоқ қурол тақиқланди
Фото: Fotolia
Покистоннинг 4 вилоятидан бири – Синд маъмурияти ўйинчоқ автомат ва тўппончаларни тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Express Tribune нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, тақиқлов ўйинчоқ қуролларни ишлаб чиқариш, сотиш, харид қилиш, қўллаш ва намойиш қилишга киритилган.
Ушбу қарор полициянинг ички ишлар департаментига мурожаатидан кейин қабул қилинган. Полиция ушбу илтимосини ўйинчоқ қурол жиноятлар содир этилишида қўлланиши мумкинлиги билан асослаб берган.
Бундан ташқари, полиция мурожаатида ўйинчоқ қуролларнинг болалар томонидан ўйналиши турли жароҳатларга олиб келиши ва уларнинг онгларига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги айтилган.