Жаҳон | 00:40 / 24.02.2018
11461
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти Шимол билан мулоқотга изоҳ берди 

Фото: РИА "Новости"

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг таъкидлашича, Корея яриморолини қуролсизлантириш бўйича мулоқот ва Шимол ҳамда Жануб ўртасидаги алоқалар бир вақтда олиб борилиши керак. Бу ҳақда Жанубий Корея маъмурияти вакили маълум қилди.

“Президент Мун Корея яриморолини қуролсизлантириш бўйича мулоқот ва Шимол ҳамда Жануб ўртасидаги алоқалар алоҳида кета олмаслигини, улар параллел равишда олиб борилиши кераклигини, Жанубий Корея ва АҚШ яқиндан ҳамкорлик қилишлари муҳимлигини айтди”, деб маълум қилди маъмурият вакили Жанубий Корея президенти ва АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп билан учрашувдан кейин.

“АҚШ ва Жанубий Корея ҳукуматларининг Корея яриморолини қуролсизлантириш бўйича саъй-ҳаракатлари охирги 25 йил ичида муваффақият қозонмади. АҚШ ва Жанубий Корея бу вазиятни ўзгартириш учун имкониятни қўллаши керак”, дейилган хабарда.

Ўз навбатида Иванка Трамп “АҚШ делегациясининг ташрифи АҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги иттифоқни янада мустаҳкамлаши ва икки давлат халқлари ўртасидаги бирдамлик ва дўстликни кучайтиришига умид билдирган” ҳамда АҚШ Жанубий Кореянинг Шимолий Кореяга қарши санкциялар киритиши бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтган.    

Жанубий Корея маъмурияти вакилининг айтишича, Иванка Трамп Шимолий Кореяга максимал босим ўтказиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижалари пайдо бўлаётганини айтган.

Иванка Трамп Пёнгчангдаги Олимпиада ёпилишига келган АҚШ делегациясига бошчилик қилмоқда.

Мавзуга оид