Жаҳон | 17:30 / 25.02.2018
27047
1 дақиқада ўқилади

Фото: Хитойда 8 мингта машина тирбандликда туриб қолди

Хитойнинг Хайнань провинциясидаги Хайкоу шаҳрида қалин туман туфайли кўприкка киришда 8 минг машина тиқилинчда қолиб кетди.

«Синьхуа» хабарида аниқлик киритилишича, ўн минглаб кишилар бир неча кундан буён Гуандун провинциясининг материкдаги қисмига Хайнан бўғози орқали ўта олишмаяпти, бу ҳудуддаги 3та порт ҳам ноқулай об-ҳаво туфайли ёпиб қўйилган.

Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, 15-21 февраль кунларида хитойликларнинг янги йил байрами муносабати билан оролга 400 мингдан ортиқ сайёҳ 90 мингдан ортиқ автомобилда ташриф буюргани вазиятни янада оғирлаштирган.

Хайнань ороли хитойликлар ўртасида таътилни ўтказиш учун энг машҳур гўшалардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид