Иқтисодиёт | 15:20 / 25.02.2018
18741
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқ банкининг энг яхши логотипи учун пул мукофоти!

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки янги логотип яратиш учун танлов эълон қилади: 
Танловда профессионал реклама компаниялари, агентликлар билан бирга жисмоний шахслар ҳам (фрилансерлар, талабалар ва ҳ.з.) иштирок этиши мумкин. 

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги шартларни бажариш зарур: 

1. Танлов шартлари ва техник топшириқлари билан қуйидаги сайт орқали танишиб чиқинг:  www.xb.uz.
2. Янги логотипнинг ўзига хос версиясини ишлаб чиқинг ва ғоясини таърифланг.
3. График файл ва таъриф матнини, шунингдек мулоқот учун маълумотларни қуйидаги электрон почтага: marketing@xb.uz; ёки қуйидаги манзилга жўнатинг:
Ўзбекистон Республикаси, 100000, Тошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 3
Телефон орқали маълумотлар: (+99871) 120-17-49. 
Мулоқот қилувчи: Темиров Бехруз.

Барча ишлар  банк раҳбарияти вакилларидан ташкил топган танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади. 

Логотипнинг эскизларини баҳолашда қуйидаги мезонлар қўлланилади: 
- ечимнинг ифодалилиги;
- танлов мавзусига мослиги;
- мавзуни очиб бериш чуқурлиги;
- ижодий ёндашув;
- ўзига хослик; 
- логотип кўринишининг креативлилиги ва янгилиги (янги логотип амалдагисига ўхшаш бўлмаслиги керак). 

Комиссия энг яхши ишларни танлаб, финал иштирокчилари ўртасида танлов ўтказади. Финал иштирокчиларининг ишлари, танлов натижалари ва танловнинг якуний ғолиби  банкинг расмиий сайтида эълон қилинади: www.xb.uz.
Мукофот фонди: 15 000 000 сўм.
 

Танловга тақдим қилинадиган материаллар 2018 йилнинг 9 мартигача қабул қилинади.  Танлов натижалар 2018 йил 25 мартгача эълон қилинади.  


Ижодий танлов иштирокчилари ишларига талаблар ва шартлар: 

Ишини жойлаштирган Ижодий танлов иштирокчиси Иш бўйича мутлақ ҳуқуқ эгаси бўлиши лозим;
Танловга тақдим этиладиган битта файлнинг ўлчами 0.5 дан 3 Мb гача, формати - (jpeg, png, PDF) бўлиши лозим. 
Тасвирлар амалдаги қонунчиликка хилоф бўлмаслиги керак.
Илтимос, муаллифлик ҳуқуқини ёдда тутинг! Логотипни яратишда фойдаланилган барча жиҳатлар фақат Сизга тегишли бўлиши шарт (логотипда бирон бир логотипларнинг қисмлари ёки бошқа компанияларга тегишли логотиплар ёки  дизайнинг элементлари ёки қисмлари бўлмаслиги керак).

Иштирокчилар қуйидагилардан фойдаланиш тақиқланади:  

• муаллифлик ҳуқуқлари билан ҳимояланган материаллар, шу жумладан, ҳар қандай очиқ ёки ёпиқ манбалардан, шу жумладан, интернетдан олинган материаллар;  
• машҳур  кишилар   -  таниқли мусиқачилар, ёзувчилар, спортчилар, бошловчилар,  фотосуратлари ёки тасвирлари, ҳаёлий персонажлар (мультфильм қаҳрамонлари ва ҳ.з.), кинофильмлар, мультфильмлардан кадрлар, китобларга иллюстрациялар; 
• реклама материаллари, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, компанияларнинг рамзлари ва номлари (Банк ва Банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар брендларини истисно қилганда), шунингдек рўйхатга олинган товар белгилари маҳсулотлари  ва хизмат кўрсатиш белгилар, шу жумладан, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига эга автомобиллар ва бошқа техника); 
• Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига хилоф бўлмаган материаллар. 

Материалларда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт: 
- дизайнернинг ФИО, ёши, мулоқот учун маълумотлари (телефон, e-mail)


Танловнинг мукофот фонди: 15 000 000 сўм.
Ғолиблар сони – бир киши.  Ғолиб билан шартнома тузилади ва ишчи форматдаги макетлар тақдим қилинганидан сўнг гонорар тўланади. 
Ғолиб макетлардан фойдаланиш бўйича мутлақ ҳуқуқни Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкига беради. 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид