Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда аксилкоррупцион текширувларнинг янги раунди бошланди
Хитойнинг бош аксилкоррупцион бошқармаси янги текширувлар раундини бошлади. Бошқарма 30 та вилоятга 15 та ишчи гуруҳ жўнатган. Бу ҳақда Хитой компартиясининг интизомни тешириш бўйича марказий комиссияси хабарида айтилган.
Текширувлар вилоятлардан ташқари бир қатор вазирликлар ва корхоналарда, жумладан тижорат, маданият вазирликлари, бош божхона бошқармаси, давлат статистика бошқармаси, “Синьхуа” ахборот агентлиги ва бошқа давлат компанияларида ўтказилади. Инспекторлар жойларда май ойи охиригача бўлишади ва юқори лавозимдаги амалдорлар йўл қўйган интизомий қоидабузарликлар ҳақида маълумот тўплашади.
Коррупцияга қарши катта кўламли кураш Си Цзиньпин Хитой раиси лавозимини эгаллагандан кейин бошланган. Охирги расмий маълумотларга кўра, охирги 5 йил ичида бундай қоидабузарликлар учун компартиянинг турли даражадаги 1,52 млн аъзоси жазоланган.
Мавзуга оид
11:50
Der Spiegel: Хитой Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорликни кенгайтирган
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026