Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft ва Xiaomi ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди
Фото: Reuters
Йирик дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси Microsoft компанияси Xiaomi билан булут технологиялари, сунъий интеллект ва қурилмавий таъминотга доир стратегик меморандумни имзолади. TechCrunch портали шу ҳақида хабар берди.
Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши Хитой смартфон ишлаб чиқарувчисининг ўз бизнесини Ғарбда ва айниқса АҚШда кенгайтириш ниятидан далолат беради. Манбада таъкидланишича, Microsoft, ўз навбатида, Nokia билан муваффақиятсиз ҳамкорликдан кейин ушбу шартнома ёрдамида смартфонлар бозорида ўз дастурий таъминоти доирасини янада кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.
"Xiaomi Хитойдаги энг инновацион компаниялардан бири ҳисобланади ва у дунёнинг турли бозорларида тобора машҳур бўлиб бормоқда. Microsoft'нинг ноёб имкониятлари ва сунъий интеллект соҳасидаги тажрибаси Xiaomi'га дунёнинг ҳар бир кишиси учун энг янги технологияларни ишлаб чиқиш имконини беради", - дейди Microsoft'нинг сунъий интеллект соҳасидаги тадқиқот гуруҳи вице-президенти Ҳарри Шам.
Меморандум қоидаларида кўрсатилишича, компаниялар бир-бирларининг технологияларига кириш имконига эга бўлишади. Шу тариқа Xiaomi ўз маълумотларини сақлаш ва самарадорлик хусусиятларини ошириш учун Azure булут платформасидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бундан ташқари, Microsoft колонкалар ишлаб чиқариш борасида Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
20:35 / 08.02.2026
Смартфонлар бозорининг етакчилари маълум қилинди
10:59 / 23.01.2026
Xiaomi Ўзбекистонда REDMI Note 15 смартфонлари сериясини тақдим этди
21:42 / 18.01.2026
Xiaomi ултратовуш динамикли смарт-кўзойнак чиқарди
11:25 / 14.01.2026