Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пхеньян ва Сеул шимолликларнинг Паралимпиадада иштирок этиши бўйича музокаралар ўтказади
Шимолий Корея ўз спортчиларининг 2018 йилги Паралимпиадада иштирок этиши бўйича ўтадиган музокаралар иштирокчиларининг рўйхатини мусобақаларнинг ташкилий қўмитасига тақдим қилди. Бу ҳақда 26 февралда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Шимолий Кореядан музокараларда иштирок этувчи делегация таркибига Кореялараро алоқалар давлат агентлиги вакили Хван Чун Сон, Кореянинг ногиронларни ҳимоя қилиш федерацияси марказий қўмитаси раиси ўринбосари Чон Хён ва ногирон спортчилар ташкилоти вакили Юн Чоль кирган. Жанубий Корея делегациясига бирлашув вазирлигининг Кореялараро алмашув департаменти директори Ли Чжэ Тэ бошчилик қилади.
Учрашув 27 февралда қуролсизлаштирилган ҳудудда бўлиб ўтади ва унда шимолий кореялик спортчиларнинг Паралимпиадада иштирок этиши бўйича амалий масалалар муҳокама қилинади. Икки давлат мутахассислари томонидан ишлаб чиқиладиган таклифлар Халқаро Паралимпия қўмитасига кўриб чиқиш учун тақдим қилинади.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026