Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple тиббиёт клиникалари тармоғини очмоқда
Apple корпорацияси 2018 йилнинг баҳорида ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун тиббиёт клиникаларини очади. Бу ҳақида CNBC телекомпанияси хабар берди.
Таъкидланишича, тиббий муассасалар тармоғи AC Wellness номини олган. Ҳозирча фақат Apple штаб-квартираси жойлашган Калифорния штати Санта-Клара округида икки клиника очиш режалаштирилмоқда. Манбада қайд этилишича, лойиҳа сайти аллақачон ишга туширилган, унда тармоқнинг бўлғуси ходимлари учун вакансиялар жойланган.
Телекомпания маълумотларига кўра, Apple клиникалари корпорация янги тиббий маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва ривожлантириш учун платформа вазифасини ўтайди.
Бугунга қадар Стенфорд университети билан инсоннинг юрак-қон томирлари фаолиятида бузилишларни қайд этиш борасида Apple Watch соатлари имкониятларини тадқиқ қилишга доир қўшма лойиҳа мавжуд.
Мавзуга оид
18:16 / 19.06.2026
Буклама iPhone Ultra хусусиятлари ошкор қилинди
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026