Спорт | 12:40 / 27.02.2018
6222
1 дақиқада ўқилади

Инглиз клублари қишки танаффус бўйича келишиб олди

Англияда кейинги мавсумдан бошлаб, қишки таътил жорий қилинади. The Times хабарига кўра, барча клублар бу борада келишиб олишган.

FA Англия Кубоги 5-раундининг барча ўйинларини ҳафтанинг ўртасига кўчириш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу эса февраль ойининг бошида тахминан 2 ҳафталик пауза юзага келишига сабаб бўлади.

Мутахассислар фикрига кўра, қишки таътилнинг жорий қилиниши инглиз клубларининг еврокубоклардаги ва Англия терма жамоасининг халқаро мусобақалардаги муваффақиятли иштирокини таъминлашга замин яратади.

Энди АПЛ раҳбарияти ўйинларнинг кўчирилиши туфайли, хорижий телеканалларга зарарни қоплаб беришига тўғри келади. Бироқ, лига бунга тайёр.

Мавзуга оид