Спорт | 10:05 / 15.01.2019
9492
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» йирик ғалабага эришди ва «Ливерпуль» билан орадаги фарқни қисқартирди

Англия чемпионатининг 22-турида «Манчестер Сити» «Вулверҳэмптон»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Меҳмонлар ўйиннинг асосий қисмини бир киши кам бўлиб ўтказишди, 19-дақиқада ҳимоячи Боли майдондан четлатилди.

Ўйинда ҳисоб 10-дақиқада Габриэл Жезус ҳисобни очди, бўлим охирида Жезус пенальтини аниқ ижро этиб, «шаҳарликлар»нинг устунлигини оширди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳимоячиси Конор Коди ўз жамоаси дарвозасини ишғол қилди.

Бу ғалабадан кейин «Манчестер Сити» очколари сонини 53тага етказди ва чемпионат турнир жадвали пешқадами «Ливерпуль» билан орадаги фарқни 4тага қисқартирди, учинчи ўриндаги «Тоттенҳэм» билан фарқ 5 очкога етди. «Вулверҳэмптон» 29 очко билан 11-ўринни банд этди.

Кейинги турда «Манчестер Сити» «Ҳаддерсфилд» меҳмони бўлади. Ўйин 20 январга белгиланган.

Англия чемпионати
22-тур
Манчестер Сити – Вулверҳэмптон 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Габриэл Жезус, 2:0 – 39, пенальти Габриэл Жезус, 3:0 – 78, автогол Коуди.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Лапорт, Данило, Бернарду Силва, Фернандиньо, Сильва (де Брюйне, 62), Стерлинг, Габриэл Жезус (Агуэро, 76), Сане (Гюндоган, 74).
Вулверҳэмптон – Руй Патрисиу, Беннетт, Коуди, Боли, Доэрти, Моутинью (Гиббс-Уайт, 72), Рубен Невеш, Дендонкер, Кастро, Хименес (Траоре, 46), Диогу Жота (Саисс, 59).
Огоҳлантириш: Фернандиньо (14).
Четлатиш: Боли (19).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид