Ўзбекистон | 22:20 / 27.02.2018
34028
2 дақиқада ўқилади

Президент ўтган ой давомида бир доллар ҳам экспорт қилмаган туманларни танқид қилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг икки ойи давомида товар ва хизматларни экспорт қилиш топшириғини бажариш ҳолати, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Маълумки, республикамизда 67та мева ва сабзавотчиликка ихтисослашган туманлар мавжуд. «Kun.uz» мухбири маълум қилишича, йиғилишда ўзининг сифатли маҳсулотларини экспорт қилиш ҳамда ички бозорни тўлдириш учун ташкил қилинган мазкур туманларда ишлар самарали йўлга қўйилмагани танқид остига олинди.  

Президент Ромитан, Косон, Хатирчи, Кармана, Узун, Шовот, Данғара ва яна бир қатор туманлар ўтган ой давомида бир долларлик ҳам экспорт қилмаганига тўхталиб ўтган. 

Жорий йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошириш, бунинг учун ҳудудларда август пиёзи, саримсоқпиёз, тўқсонбости экинлар ҳосилини ўз вақтида ва тўлиқ йиғиб олиш, уларнинг экспортга сотишни ташкил этиш зарурлиги айтилди. 

«Йирик экспортер ташкилотларга қўшимча экин майдонларини ажратиш, замонавий иссиқхоналар, музлаткичли омборхоналар ва қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш зарур», дея таъкидлади президент.

Мавзуга оид