Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қайси мамлакатларга кўпроқ маҳсулот сотмоқда?
2026 йилнинг январ–апрел ойларида Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми қарийб 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу даврда мамлакат маҳсулотлари энг кўп Россия, Хитой ва Афғонистонга экспорт қилинган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Россия 1,5 миллиард долларлик кўрсаткич билан Ўзбекистоннинг энг йирик экспорт ҳамкори бўлган. Кейинги ўринларни Хитой (919,6 миллион доллар) ва Афғонистон (643,7 миллион доллар) эгаллаган.
Шунингдек, Франция (498,6 миллион доллар), Қозоғистон (425,5 миллион доллар), Туркия (361,4 миллион доллар), Бирлашган Араб Амирликлари (265,5 миллион доллар), Қирғизистон (254,2 миллион доллар), Тожикистон (213,3 миллион доллар) ва АҚШ (122,5 миллион доллар) Ўзбекистон маҳсулотлари энг кўп экспорт қилинган давлатлар қаторидан жой олган.
Мутахассислар фикрича, экспорт географиясининг кенгайиши ташқи савдо алоқаларининг диверсификация қилиниши ва маҳаллий маҳсулотларга бўлган халқаро талаб ортиб бораётганидан далолат беради.
Мавзуга оид
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
09:58 / 09.07.2026
Ёнилғи инқирози: Россия дизел экспортини тўхтатди
10:25 / 06.07.2026
Ҳар учинчи янги автомобил — Cobalt: Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда?
22:18 / 05.07.2026