Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вилоят ҳокимлари божхонага бориб, қандай товарлар кириб келаётганини ўрганади
Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг икки ойи давомида товар ва хизматларни экспорт қилиш топшириғини бажариш ҳолати, бу борада йўл қўйилаётган камчиликлар, уларни бартараф этиш, мавжуд захираларни аниқлаш ва тўлиқ ишга солиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
«Kun.uz» мухбири маълум қилишича, энди ҳудудларда ҳар бир вилоят ҳокими ҳар куни эрталаб соат 08:00дан соат 10:00гача экспортёрлар билан, куннинг иккинчи қисмида эса импортёрлар билан шуғулланади. Ҳар бир вилоят ва туманда мева-сабзовотларни экспорт қиладиган кластерлар ташкил қилинади.
«Вилоят ҳокими божхонага бориб, ҳудудга қайси товар кириб келаётганини ўрганади ва ана шу товарларни ўзида ишлаб чиқариш йўлга қўяди. Шу йўл билан импорт ҳажмини камайтириб, унинг ўрнини маҳаллий маҳсулотлар билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга эришилади. Афсуски, ҳозирда ҳокимларнинг ўз ҳудудига кириб келаётган импорт билан иши бўлаётгани йўқ!», дея таъкидлаган президент.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
16:36 / 29.05.2026