Билл Гейтс криптовалюталар хавфи ҳақида огоҳлантирди
Криптовалюталар ноқонуний транзакциялар учун қўлланилмоқда, хусусан гиёҳванд моддаларни сотиб олишга, дея маълум қилди Microsoft асосчиси Билл Гейтс.
Миллиардер Reddit сайтида фойдаланувчилар саволларига жавоб қайтарар экан, криптовалюталарнинг асосий ўзига хос жиҳати – бу анонимлик эканини таъкидлаб ўтди. Ҳукуматлар пулларни ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ва терроризмни молиялаштириш бўйича схемаларни фош этиш имкониятига эга бўлиши лозим, дея қайд этиб ўтган у.
"Ҳозирда криптовалюталар фентанил ва бошқа гиёҳванд моддаларни харид қилиш учун қўлланилмоқда, шу тариқа, бу технология одамларнинг ҳаётдан кўз юмишига тўғридан тўғри алоқадор", - дея маълум қилди Гейтс.
Microsoft асосчисининг қўшимча қилишича, криптовалюталар – узоқ муддатли сармоялар учун жуда хавфли вариантдир.
Мавзуга оид
11:36 / 16.11.2024
1 дона Bitcoin 1 кило олтиндан қиммат. Нархлар нега кескин ошди?
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
23:20 / 03.10.2024