Жаҳон | 11:40 / 28.02.2018
5660
1 дақиқада ўқилади
Дутерте Филиппин президентлигини муддатидан олдин тарк этишга тайёр
Филиппин президенти Родриго Дутерте ўз лавозимидан муддатдан аввал кетишга тайёр. Бу ҳақда The Straits Times газетаси матбуот котиби Ҳарри Рокега асосан хабар берди.
«Президент маълум қилдики, лавозимини, агарда бунинг имкони бўлса, белгиланган муддатдан аввалроқ тарк этмоқчи, ҳамда 2022 йилдан бир дақиқага ҳам узоқ қолмайди», - дея айтиб ўтди Роке.
Унинг қўшимча қилишича, Дутерте агар мамлакат конституциясига тузатишлар киритилса, лавозимидан 2022 йилгача ҳам кетиши мумкин.