Ўзбекистон | 19:50 / 28.02.2018
44605
1 дақиқада ўқилади

Хоразмга янги прокурор тайинланди

Фото: UzNews

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2018 йил 27 февралдаги буйруғига мувофиқ Жаҳонгир Жўраевич Хатамов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда прокуратура расмий сайтида маълум қилинган.

Жаҳонгир Хатамов бунгача Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари бўлган (2017−2018), ундан аввалроқ Жиззах вилояти прокурорига биринчи ўринбосар бўлиб ишлаган (2016−2017).

У янги лавозимда бироз аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига ўтказилган Акмалхўжа Юсупович Мавлонов ўрнини эгаллади. Акмалхўжа Мавлонов 2017 йилнинг 6 октябрида Хоразм вилоятига прокурор бўлганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан прокурорлар 5 йил муддатга тайинланади ва улар бир вақтнинг ўзида вилоят прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланади.

Мавзуга оид