Жаҳон | 08:36 / 28.02.2018
17230
2 дақиқада ўқилади

Шифокор Шумахернинг реал ҳаётга қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди

Фото: SoyMotor.com

Неврология маркази директори Марк Оберманн «Формула-1» афсонавий пойгачиси Михаэль Шумахернинг жароҳатлардан сўнг тикланиши ва тўлақонли ҳаётга қайтиш имкониятлари ҳақида айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Шумахер 2013 йилда сунъий комага тушириб қўйилганди.

«Вегетатив ҳолатда ёки комада тўрт йилдан ортиқ вақт давомида бўлган беморларнинг 30-40 фоизи нормал ҳаётга қайтади. У бутунлай тикланиб кетишига ҳеч қандай кафолат йўқ, бироқ бундай беморлар ҳаётга ўз яқинлари ва дўстлари ёрдамида қайтади, бемор ғамхўрликни ҳис этиши жуда муҳим. Бундай ҳолатдаги беморлар биз ўйлагандан кўпроқ нарсани тушунади, - қўл тегиши ёки улар билан гаплашиш кома ёхуд вегетатив ҳолатдан чиқаришга қодир», - дея Оберманнинг сўзларини келтиради FanPage.it.

49 ёшли Шумахер «Формула-1»нинг етти карра чемпиони саналади.

Пойгачи 2013 йилнинг декабрь ойи охирларида Мерибел (Франция)да тоғ чанғи спорти билан шуғулланаётганда жиддий жароҳат олди. Унда бош мия жароҳати ва мияга қон қуйилиши юз берган.

Мавзуга оид