Жаҳон | 09:02 / 01.03.2018
3846
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Венесуэладан нефть импортини бутунлай тақиқлаши мумкин

Фото: Christian Hartmann/Reuters

АҚШ президенти маъмурияти Венесуэла нефть бозорига қарши санкциялар жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters Оқ уйдаги вазиятдан хабардор аноним манбага асосан хабар берди.

Бу Венесуэла президенти Николас Мадуронинг янги президентлик муддатига ўз номзодини қўйиш қарори билан боғлиқ, Вашингтон эса бунга қарши чиқяпти. Агентлик манбаси АҚШ Венесуэладан нефть импортига бутунлай тақиқ қўйиши мумкин эканини истисно этмади.

«Ўйлашимча, бу қисқа муддатли истиқболда нефть бозорига анча жиддий зарба беради», - дея таъкидлаб ўтди Оқ уй амалдори.

Бироқ, унинг таъкидлашича, якуний қарор қабул қилинмаган ҳамда президент маъмурияти бу масалани кўриб чиқишда давом этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид