Технология | 19:10 / 01.03.2018
10277
2 дақиқада ўқилади

Hyundai бир қувватланишда 470 км юрувчи Kona электрокроссоверини тақдим қилди

Фото: Hyundai

Hyundai компанияси янги Kona Electric электрокроссоверини тақдим қилди. Унинг базавий комплектациясидаги қувват 300 км йўлга етади, 0 дан 100 км/соат тезликка 9,3 сонияда эришади, максимал тезлиги 167 км/соатни ташкил қилади. Агар бу рақамлар автоҳаваскорларни таажжубдан қошларининг кўтарилишига мажбур қилолмаса, унда машинанинг Long Range версияси ҳақиқатан ажаблантиради: унинг юриш захираси 470 кмни ташкил қилади, 0 дан 100 км/соат тезликка 7,6 сонияда эришади. Бу деярли қўшимча ўриндиқларсиз ва юқорига очилувчи эшикларсиз Tesla Model X модели деганидир.

Фото: Hyundai

Kona’нинг базавий версиясида қуввати 39,2 кВт-соатни, Long Range’да эса 64 кВт-соатни ташкил қилувчи батарея ўрнатилган. Тез қувватлагичда аккумуляторлар 54 дақиқада 80 фоизга қувватланади. 

Фото: Hyundai

Машина салони диагонали 18 см келадиган, Android Auto ва Apple CarPlay ўрнатилган ҳамда проекцияловчи дисплейга эга тачскрин билан жиҳозланган. Машинанинг хавфсизлиги учун адаптив круиз-контрол, “кўринмас ҳудудлар”ни аниқлаш тизими ва автоматик тормозлаш функцияси жавоб беради. Европа бозорига машина 2018 йил иккинчи ярмида чиқади. Янги кроссовер неча пул туриши ҳозирча номаълум.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид