Қозоғистонда даҳшатли авария. Автомобил ёниб кетиши оқибатида 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Бугун, 1 март куни соат 6:00да Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда TengriNews хабар тарқатди.
Шетпе қишлоғи яқинида, «Оқтов – Бейнов» автойўлидаги даҳшатли ЙТҲ Lada Largus (давлат рақами 90 S830JA) енгил машинаси ва Shacman (давлат рақами 737 DPA/12) юк машинаси иштирокида рўй берган. Ҳалок бўлганларнинг 6 нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
Бу маълумот Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тасдиқланди.
Тўқнашувдан кейин автомобиль ёниб кетган.
Айни вақтда қурбонларнинг шахсини аниқлаш ишлари бошланган, ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
ФВВ махсус телефон рақами очди: (+998 71) 147-10-50.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси телефон рақамлари: +7 777 218-20-10 ва +7 727 291-06-44.