Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоятида замонавий «Нуронийлар маскан»лари босқичма-босқич бунёд этилмоқда
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Навоий вилоятида ҳам кўркам ва замонавий, етарлича қулайликларга эга “Нуронийлар маскан”лари босқичма-босқич бунёд этилмоқда.
Шу кунларда Қизилтепа туманида мазкур маскан фаолият бошлаган бўлса, Наврўз байрами арафасида эса вилоятнинг барча ҳудудларида фахрийлар мажмуаси кенг жамоатчилик иштирокида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Алишер Навоий номи билан аталувчи Марказий истироҳат боғида қад ростлаган “Нуронийлар маскани” мажмуасида кекса авлод вакиллари учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилган.
Мажмуадаги бой китоб фондига эга кутубхона, дам олиш хоналари, махсус тренажёрлар билан жиҳозланган даволаш-жисмоний тарбия заллари, шахмат, шашка ўйингоҳлари, компьютер жамланмаси ҳамда ошхона ва тиббиёт хонаси нуронийларнинг бўш вақтларини сермазмун ўтказишга хизмат қилади.
Шу куни Навбаҳор туманининг “Пахтаобод” маҳалласи ҳудудида ҳам кенг ва кўркам “Нуронийлар маскани” мажмуаси фойдаланишга топширилгани вилоят нуронийлари учун қўшалоқ байрам бўлди.
Тадбирларда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Мавзуга оид
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026
Уйда ўтириб даромад топаётган қишлоқ келини: онлайн фаолият орқали мустақилликка эришган 22 ёшли Маржона ҳақида
11:39 / 22.01.2026
Зарафшонда савдо дўконларида ёнғин: 7 та дўкон зарар кўрди
18:20 / 19.01.2026