«Ўзбекистон темир йўллари» ҳам Наврўз байрами муносабати билан чегирмалар жорий қилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонида белгилаб берилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан Наврўз байрамини нишонлаш кунларида йўловчилар учун бир қатор қулайликлар яратилди, деб хабар бермоқда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати.
Қайд этилишича, фуқароларнинг давлат расмий саналарни нишонлаш даврида тўлақонли дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида, жорий йил 18 мартдан 22 мартгача бўлган кунларида маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездларда (шу жумладан, юқори ҳаракатланаётган «Афросиёб» поездларида) оилавий, жамоа, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагилар учун йўл чиптасининг тариф қисмидан 50 фоизгача чегирма жорий қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наврўз байрами кунларида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ички рейсларида учиш арзонлашиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:26 / 24.09.2024
Австралияда ёлғон чегирмалар эълон қилган супермаркетлар судга берилди
08:36 / 23.03.2024
Навоийда Наврўз кунлари уруш қаҳрамонлари йўқланди
10:25 / 19.03.2024
Байрамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун қанча ҳарбий хизматчи сафарбар этилиши айтилди
08:31 / 19.03.2024