Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти Япония ҳукуматини кескин танқид қилди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Японияни танқид остига олди. Бу ушбу давлат ҳукуматининг «овунчоқ учун аёллар» масаласидаги позицияси туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда «Рёнхап».
Давлат раҳбарининг Мустақиллик куни муносабати билан ташкил этилган маросим вақтида қайд этишича, Япония ушбу муаммога ечим топилган, деб иддао эта олмайди.
«Жинсий қуллик муаммосига келсак, Япония ҳукумати – асосий айбдор – у ҳал бўлди, деб айтиши керак эмас», - дея маълум қилди Жанубий Корея етакчиси.
Шунингдек унинг қўшимча қилишича, Токио икки мамлакат муносабатлари илиқлашиши учун Кореядан ва 1910-1945 йилларда ярим орол босиб олинган йилларда япон ҳарбийлари томонидан содир этилган жиноятлар қурбонларидан узр сўраши керак.
«Мен шунчаки хоҳлайманки, Япония биз билан самимий позиция ва узр сўраш асосида келажакка қараб ҳаракатланиши лозим», - дея қўшимча қилиб ўтган Жанубий Корея президенти.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026