Ўзбекистон | 12:22 / 02.03.2018
8398
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Экспорт қилишда “Қишлоққурилишбанк” хизматларидан фойдаланинг!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тадбиркорлар томонидан товар (иш, хизматлар) экспортини амалга ошириш жараёнлари соддалаштирилди. 

2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт шартномалари тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.Бу чора-тадбирлар амалда тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлашга ва мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини оширишга хизмат қилмоқда.

slide (1).JPG
Фото: Қишлоққурилишбанк

“Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам бу жараёнда фаол иштирок этишга интилмоқда. Банк тизимида Ўзбекистон банклари ичида биринчилардан бўлиб автоматик банк тизимини такомиллаштириш ва мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш борасидаги янгиликлар амалиётга татбиқ этилди.

Барча экспорт қилувчи корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларига“Қишлоққурилишбанк”нинг республикамиз ҳудудларида жойлашган кенг филиаллар тармоғи орқали хизматлар кўрсатилмоқда.

Бунда янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккаклилар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт қилишга қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида талаблар белгиланган бўлиб, унга кўра:

slide (2).JPG
Фото: Қишлоққурилишбанк

- етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги;

slide (3).JPG
Фото: Қишлоққурилишбанк

- Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хорижий валютада, шу жумладан, банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш;

slide (4).JPG
Фото: Қишлоққурилишбанк

- Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига экспортга етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни киритиш лозим.

slide (5).JPG
Фото: Қишлоққурилишбанк

“Қишлоққурилишбанк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун:

(+99871) 150-93-39, 150-76-58, www.qqb.uz

Банк ахборот хизмати
Хизматлар лицензияланган
Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид