Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги делегация РФ қуролли кучлари жанговар тайёргарлик услублари билан танишди
Фото: Мудофаа вазирлиги
Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлик жараёнлари, амалий машғулотларни олиб бориш усул ва услублари билан яқиндан танишишди, дея хабар берди мамлакат Мудофаа вазирлигига Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати.
Ўзбекистонликлар Россиянинг Марказий ҳарбий округидаги Челябинскда жойлашган дала-ўқув майдонида танкчилар дивизияси ҳамда Самара гарнизонидаги ҳарбий бўлинмаларнинг амалий тактик машғулотларини кузатишди.
Хусусан, Ўзбекистон делегацияси у ерда разведка ишғол тизимини қўллаган ҳолда батальон тактик гуруҳларининг жанговар ўқ отиш машқлари, қўшин турлари билан ҳамкорликни ташкил этишда қўмондонлик пунктларининг иш тартиби, шунингдек, танкчиларнинг рейд ҳаракатлари ва шартли душман флангига ёриб кириш усуллари билан танишишди.
Мавзуга оид
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
21:18 / 30.04.2026
“Украина дронлари сабаб” — таҳлилчилар Россиянинг 9 май парадидаги чеклов ҳақида
14:26 / 29.04.2026
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
21:03 / 28.04.2026