Ўзбекистон | 15:00 / 02.03.2018
19984
4 дақиқада ўқилади

Хавфсиз туризм истиқболлари: Самарқандда бир кун

Фото: KUN.UZ

Мамлакатимизда ҳам халқаро, хам ва маҳаллий туризм салоҳиятини ошириш, айниқса, чет эллик сайёҳларнинг тобора қизиқишига сабаб бўлаётган Марказий Осиёнинг ноёб тарихий-илмий мероси объектлари, узоқ тарихдан сўзловчи юртимиздаги миллий меъморчилик ва маданий ривожланиш ўз аксини топган заминимизга ташриф буюриш истагини билдирганлар сони кун сайин ошмоқда. 

Хусусан, чет эллик сайёҳлар ўз ҳаётининг мазмунли вақтини бошқа эл ва иллатлар тарихини ўрганиш, бу борада таассуротларини оширишга жуда ошиқишади.

Қолаверса, улар хавфсиз, эмин-эркин юриш, дам олиш, саёҳат қилишни исташади. Шундай экан, кўҳна Самарқанду Бухоро, Хоразм ва Шаҳрисабз каби қадимий меъморчилик ютуқлар акс этган ансамблларга ташриф буюрар экан, ўз ўрнида сайёҳлар уларга намунали хизмат кўрсатилиши, ҳар бир сайёҳнинг эса хавфсизлиги таъминланиши ҳам уларнинг диққат эътиборида. 

Юртимизда сайёҳлик ва туризмни ривожига берилаётган эътибор ҳам бундан далолат беради. Кўҳна тарих ўз аксни топган Бухоро ва Самарқандда ҳам ички ишлар органлари томонидан “Эзгулик патрули ва Хавфсиз туризмни таъминлаш” хизмати тузилмалари фаолияти самарали йўлга қуйилди. 

Фото: KUN.UZ

Сўнгги йилларда профессионал тузилмага айланиб, фуқароларнинг ишончи янада ошиб бораётган ички ишлар тизимидаги бу ишлар юрт равнақи, истиқболи ва унинг келажагига хизмат қилиши шубҳасиз. 

Бугун биз сўз юритаётган Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси қошида ташкил этилиб, Хавфсиз туризмни таъминлаётган бошқарма фаолияти ҳақидадир. Қизиғи шундаки, мазкур тузилма сафида хушмуомалали, илтифотли, одоб доирасида хизмат олиб борувчи йигит-қизлар ўз вазифаларига эрта тонгдан, йўриқномадан сўнг киришишади. Сайёҳлар ташриф буюриш манзиллари ва вақти, уларга зарур бўлган хизмат кўрсатиш ҳақида вазифаларни олган ходимлар ўзгача, диққат-эътибор тортувчи хизмат автомобилларида тарихий мерос объектлари, Темирйўл вокзали ва Самарқанд халқаро аэропорти томон йўл олишади.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугун кўҳна шаҳарда ноёб тарихга эга йигирмага яқин мажмуалар мавжуд бўлиб, уларга ташриф буюрувчи сайёҳларга 100га яқин сайёҳлик фирмалари ва юздан ортиқ меҳмонлар уларнинг хизматига шай. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Ўз олдига эзгу мақсадларни қуйган соҳа хизмати вакиллари тарихий мерос объектларига бой кўҳна шаҳар кўчалари бўйлаб туну-кун жамоат тартибини сақлаш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, юз бериши мумкин ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ёки жиноятларга йўл қуймаслик мақсади хизмат олиб боришмоқда.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Яна бир эътиборли жиҳати Хавфсиз туризм хизматида эгизак опа-сингиллар Фотима ва Зуҳранинг қабул қилингани, ер юзининг сайқали, Шарқнинг дурдонаси саналган кўҳна Самарқанд бугун дунё аҳлини ўзига ром этиб келаётган боқий шаҳарда ўзгача аксини топди. 

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Самарқанд халқаро аэропорти, темир йўл вокзали ҳамда бошқа тарихий масканларда ҳам сони ошиши режалаштирилган соҳа ходимларининг хизмат олиб бориши туризмни ривожлантириш — шубҳасиз, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожи, тинчлик-осойишталикни мустаҳкамланишига замин яратиб, ташриф буюришни билдираётган сайёҳлар оқимини янада ошишига олиб келади. 

Ўз мухбиримиз.

Мавзуга оид