Жаҳон | 12:03 / 02.03.2018
10792
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда автобусдан Тожикистоннинг 52 фуқароси эвакуация қилинди    

Фото:dchs.akmol.kz

Қозоғистоннинг Ақмўла вилоятида Россияга кетаётан автобусдан 52 киши, жумладан 2 бола эвакуация қилинган. Автобус йўлда бузилиб қолган, деб хабар берди вилоятнинг фавқулодда вазиятлар департаменти.   

“2018 йил 2 март куни Остона-Петропавловск автомобил йўлининг 140-кмида, Буландин тумани Алакўл қишлоғи яқинида Мерке-Екатеринбург йўналиши бўйича кетаётган Van Hool маркасидаги йўловчи автобуси бузилиб қолган. Туман фавқулодда вазият бўлими ва маҳаллий ҳокимият идоралари ходимлари томонидан носоз автобусдан 54 йўловчи эвакуация қилинган ва исиниш пунктига жойлаштирилган. Улардан 52 нафари Тожикистон фуқароси, бир нафари Россия фуқароси ва автобус ҳайдовчилари – икки нафар Қозоғистон фуқароси бўлган”, дейилган хабарда.

Маълум қилинишича, эвакуация қилинганларнинг ҳолати қониқарли, улар тиббий ёрдамга муҳтож эмаслар. 

“Айни вақтда автобус таъмирлаш учун иссиқ боксга етказилган. Авария-қутқарув ишларини ўтказиш учун иккита техника ва 4 киши жалб қилинган”, деб қўшимча қилинган департаментда.

Мавзуга оид