Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роналдунинг кикбоксчи дўсти қамоқдан чиққандан кейинги илк жангини ўтказади
Нидерландиялик таниқли кикбоксчи Бадр Хари 3 март куни Роттердамда Glory 51 мусобақасида иштирок этади.
Келиб чиқиши марокашлик бўлган Хари 2017 йил февралда Амстердамда 2011 ва 2012 йилларда икки кишига ҳужум қилгани учун 2 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинганди. Бироқ у турмада 6 ойгина ўтказган.
Бадр Хари футболчи Криштиану Роналду билан яқин дўст эканлиги билан дунёга танилган.
Унинг қамоқдан чиққандан кейинги илк рақиби голландиялик кикбоксчи Хесди Гергес бўлади.
33 ёшли кикбоксчи ўз фаолияти давомида 119 та жанг ўтказиб, 106 та ғалаба, 11 та мағлубиятга учраган ва 2 марта дисквалификация қилинган.
Бадр Хари 2002 йилда ММА’даги илк ва охирги жангини ўтказиб, унда мағлубиятга учраган.
Мавзуга оид
09:46
ЖЧда 13-кун. Роналдуда рекорд, Ҳусановнинг кўз ёши ва «жодуланган» Кейн
22:52 / 23.06.2026
Роналду тарихда биринчи бўлиб 6 та жаҳон чемпионатида гол урди
12:38 / 21.06.2026
ЖЧда 10-кун. Германияда камбэк, Кюрасаода сенсация, португаллар лагерида можаро
12:37 / 18.06.2026