Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Lacoste логотипидан тимсоҳни вақтинча олиб ташлади
Франциянинг Lacoste компанияси махсус пололар (кўйлак) сериясини чиқарди, у ерда логотипдаги одатий тимсоҳ ўрнини йўқолиб бораётган 10 та ҳайвон тури тасвири эгаллади. Акция Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи билан биргаликда ташкил этилди.
Ҳаммаси бўлиб 1775 та шундай поло сотувга чиқди. Бундай сон бекорга танланмади: у ёки бу тасвирга эга поло миқдори жаҳонда ҳозир бор бўлган тур вакилларига тенгдир. Масалан, Калифорния денгиз чўчқаси популяцияси 30 тани ташкил этса, Виргиния циклураси – 450.
Шунингдек, полода Бирма тошбақаси, шарқий қора гиббон, Калифорния кондори, саола, шимолий лемур, бойўғли тўтиқуши ва яван каркидони тасвирланган.
Поло Lacoste’нинг фақат Европа ва АҚШдаги махсус дўконларида сотилмоқда. Ҳар бир буюм 150 евро туради, маблағлар Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқига юборилади.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2026
Катта Фарғона каналида тимсоҳлар юргани рад этилди
11:04 / 04.09.2025
“Ўз қурбонларини тимсоҳга едирган” — Колумбияда “Эл-Локо” лақабли жиноятчи ушланди
11:22 / 25.06.2025
Тошкентда блогер уйида тимсоҳ сақлаб келгани аниқланди
21:23 / 12.05.2025