Спорт | 10:10 / 02.03.2018
8099
2 дақиқада ўқилади

Месси шахсий рекордларини янгилади ва юбилей голга яқинлашди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 26-турида «Лас-Пальмас»га қарши ўйинда ҳисобни очувчи голни урди.

30 ёшли аргентиналик футболчи учун бу «Эстадио де Гран Канария» стадионида урилган илк гол бўлди.

Бу Месси примера ўйинларида гол урган 36-аренадир – бу эса янги рекорд натижа. Иккинчи натижа «Реал»нинг собиқ футболчиси Рауль томонидан қайд этилган, у Испания чемпионати ўйинлари доирасида 33 стадионда гол урган.

Бу гол Месси учун фаолиятидаги 599-гол бўлди ва юбилей голга бир қадам қолди.

Месси жорий мавсумда жарима зарбасидан 4-марта гол урди ва топ-5 чемпионатларда бу борада энг яхши натижани қайд этмоқда. У Неймар («ПСЖ») ва Набиль Фекир («»Лион»)ни ортда қолдирди.

Бундан ташқари, аргентиналик футболчи, 2018 йилнинг икки ойидаёқ жарима нуқтасидан 4 гол уриб, ўзи томонидан 2012-йилда қайд этилган натижани такрорлади.

Месси примера ўйинларида жарима зарбасидан жами 22 гол урган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид