Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Навоий” ЭИЗда композит плиталар ва архитектура қурилмалари ишлаб чиқариш бўйича инновацион корхона ишга туширилади
Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарни вужудга келтириш, ушбу ҳудудларга хорижий ҳамда маҳаллий инвестицияларни жалб этиш имконини берадиган солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланган холда замонавий, юқори технологик, биринчи навбатда импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган лойиҳаларни амалга оширишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Бунда Президентимиз томонидан 2017 йил 25 октябрда қабул қилинган "Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарор муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.
Ушбу лойиҳалардан бири мармар, гранит ва композит тош маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “GAZGAN MARBLE GROUP” хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг инновацион лойиҳасидир.
Ушбу лойиҳа Ўзсаноатқурилишбанкнинг хорижий ҳамкор банклари маблағларини жалб қилган ҳолда 23 млн. доллар кредит маблағлари кўмагида амалга оширилиши натижасида Навоий вилоятида экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Лойиҳанинг афзаллик томонлари шундаки, дунёда ушбу соҳада етакчи ҳисобланган Италиянинг “Breton S.P.A” компанияси инновацион технологияси асосида тош чиқиндиларидан экологияга зарар етказмайдиган композит тош ва архитектура қурилмаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг ушбу молиявий ҳамкорлиги эвазига Навоий вилоятининг 300 нафар ёш йигит-қизлари учун янги иш ўринлари яратилиши билан бирга, йилига 300 минг кв.м ички ва ташқи бозорда юқори талабга эга замонавий безакловчи қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган инновацион комплекс яратилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:15 / 28.03.2023
Асакабанк ва Ўзсаноатқурилишбанк капиталига хорижий инвестициялар жалб этилади
14:10 / 31.10.2022
“Ўзсаноатқурилишбанк” ходимлари учун Tracker-2 вa Equinox машиналари харид қилинaди
20:00 / 23.12.2021
Тошкентда Тадбиркорлар мактаби очилди
12:00 / 03.12.2021