Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла президенти сайловлари бошқа санага кўчирилди
Венесуэла миллий сайлов кенгаши раҳбари Тибисай Лусена президент сайловлари 20 майга кўчирилишини эълон қилди.
Дастлаб сайловлар 22 апрелга белгиланганди, бироқ кейин ҳукумат сайловлар кунини аниқ айтмаган ҳолда, майнинг иккинчи ярмида ўтишини маълум қилган.
“Расман: сайловлар 20 майда ўтади”, деб айтган Лусена VTV канали эфирида.
Президент сайловлари билан бирга штатлар ва муниципалитетлар қонунчилик кенгашлари депутатлари сайловлари бўлиб ўтади.
Ҳозирда Венесуэла президенти лавозимига 6 номзод рўйхатдан ўтган, булар – амалдаги президент Николас Мадуро ҳамда Энри Фалькон, Рейнальдо Кихада, Луис Ратти, Франсиско Висконти ва Хавьер Бертуччи. Таҳлилчиларнинг фикрича, асосий кураш Мадуро ва Энри Фалькон ўртасида кечади.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026