Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:20 / 03.03.2018
34118
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевга ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси президенти Озарбойжон президентига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев 2 март куни Озарбойжон Республикаси президенти Илҳом Алиев ва қардош Озорбайжон халқига Боку шаҳрида рўй берган ёнғин натижасида кўплаб одамларнинг ҳаётдан кўз юмгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бокуда ёнғин содир бўлгани, деярли 30 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш