АҚШ КХДР билан музокара ўтказиши шартини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп «Гридирон» клубида журналистлар билан суҳбат вақтида маълум қилдики, у КХДР билан музокара ўтказишга қарши бўлмайди. Унинг айтишича, бунинг учун расмий Пхеньян ядро қуролидан воз кечиши талаб этилади.
«Биз учрашиб кўрамиз, кўрамиз бундан наф чиқармикин»,— дея Трампнинг сўзларини келтирган Reuters.
Агентлик хабарида қайд этилишича, АҚШ президенти расмий музокаралар ҳақидаги гапини жиддий айтганми, ҳазиллашганми, аниқлаб бўлмаган.
«Ким Чен Ин билан учрашув бўлиши мумкинлигини истисно этмайман»,— дея қўшимча қилган Дональд Трамп.
Бундан аввалроқ КХДР ТИВ раҳбари, Пхеньян агар олдиндан шартлар қўйилмаса, Вашингтон билан музокаралар бошланишини маълум қилганди.
Шунингдек, Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин 5 март куни Шимолий Кореяга икки махсус элчисини жўнатиши, уларни юборишдан мақсад икки давлатнинг яқинлашиши ҳамда Пхеньян ва Вашингтон ўртасида мулоқотни мустаҳкамлашдан иборат экани хабар қилинган.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024