Спорт | 09:20 / 04.03.2018
19437
1 дақиқада ўқилади

Роналду юбилей голини урди

Фото: Ла Лига

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 27-турида «Хетафе»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган ўйинда дубль қайд этди.

Биринчи гол унинг примера ўйинларидаги 300-голига айланди. У энди Испания чемпионати ўйинларида бу довонни забт этган иккинчи футболчи. Испания чемпионатида аввалроқ тўп суришни бошлаган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси 372 гол уриб улгурган (408 ўйинда).

Роналду 300 гол учун 286 ўйин ўтказди, Месси бу натижага 334 ўйинда эришганди.

Роналду жорий мавсумда 20 ўйинда 15 гол урди.

Айни вақтда Испания чемпионатининг тўпурарлари учлигини Тельмо Сарра якунлаб турибди, у 1940-1955 йиллар мобайнида 251 гол урган. Ҳозирда фаолиятини давом эттираётган футболчилардан фақат бир футболчи «Атлетик» ҳужумчиси Ариц Адурис 150дан ортиқ гол уришга эришган (154).

Мавзуга оид