Спорт | 15:08 / 05.03.2018
7106
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Elmakon компанияси «Локомотив» футбол клуби билан ҳамкорлик қилади

Фото: Локомотив

Энг замонавий ва "ақлли" электроника савдоси билан шуғулланувчи ELMAKON компанияси ва «ЛОКОМОТИВ» футбол клуби ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат томонларнинг Ўзбекистонда футбол спорт турини ривожлантиришга йўналтирилган узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кўзда тутади. Ушбу ҳамкорлик футбол тарғиботи билан бир қаторда ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи ва спортга бўлган қизиқишни орттиришга йўналтирилади.

«ЛОКОМОТИВ» ПФК бош директор ўринбосари Тўлабек Акромов бу борада шундай деди: «ЛОКОМОТИВ» клуби миллий чемпионатда олтин медалларни қўлга киритиб келмоқда. Жамоа нафақат Ўзбекистонда, балки Осиё миқёсида ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Клуб йилдан-йилга ўз нуфузини оширмоқда. Бундан ташқари, маркетингга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Бугунги учрашувдан ҳам мақсад - ўз номини танитиб улгурган брендлардан бири, замонавий техника ва электроника савдоси билан шуғулланувчи ELMAKON дўконлар тармоғи билан шартнома имзолаш. Худо хоҳласа, ушбу шартнома икки томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлади, деб ўйлайман".

Тўлабек Акромов
Фото: Elmakon

"Баҳорнинг илк кунларидан ELMAKON бренди ўзи учун янги эшикларни очаётгани диққатга сазовордир. Ўзбекистон чемпиони - «ЛОКОМОТИВ» футбол клуби билан расмий ҳамкорликни бошлаш - биз учун катта шараф. Биз берилган ушбу имкониятдан жуда катта мотивация олдик ва бу икки томонлама бизнес учун жуда тўғри ёндашув деб ҳисоблаймиз. Электрон техника дўконлар тармоғи Ўзбекистон футболининг ривожи ҳамда «ЛОКОМОТИВ» футбол клуби мухлислари сонини оширишга ҳисса қўшишидан бахтиёр", - деди ELMAKON дўконлар тармоғини ривожлантириш бўйича директори Бахтиёр Қосимов.

Томонларнинг билдиришича, ҳамкорлик меморандуми ELMAKON ва «ЛОКОМОТИВ» ўртасидаги медиаҳамкорликни назарда тутади, яъни икки томон бир-бирини кенг тарғиб қилиш билан шуғулланади - нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий давлатларда бўлиб ўтадиган халқаро турнирларда ҳам.

Фото: Elmakon

"Болалар клуби йилига камида 10-15 давлатга чиқиб, халқаро турнирларда қатнашади. ELMAKON  томонидан бизга берилган таклифлар тўғри келди. Улар айнан маркетинг томондан оқсаётган кўрсаткичларни кўтариш учун ўз ташаббуслари билан чиқишди. ОАВда ўйинлар анонслари, ўйинлар вақтида мухлисларни қизиқтириш мақсадида ҳар хил акциялар уюштиришади", - дейди футбол клуби вакили.

ELMAKON қўшма корхонаси раҳбари Жаҳонгир Абдуллаев дўконлар тармоғи «ЛОКОМОТИВ» билан шартнома тузилганидан хурсанд экани ва келгусида икки томон учун ҳам манфаатли ва хайрли ишлар амалга оширилишига умид билдирди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид