Нурсултон Назарбоев Остона шаҳрининг газлаштирилиши муддатини белгилаб берди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг марказий ва шимолий қисмларини газлаштиришни 1-1,5 йил ичида амалга ошириш лозимлигини айтди.
Назарбоев шу мақсадда Караўзек-Жезқазған-Қарағанда-Темиртау-Остона газ қувурини ўтказиш топшириғини берди.
“Бугунги кунда мамлакатимизда газлаштириш даражаси деярли 50 фоизни ташкил қилади. Асосан ғарбий ва жанубий қисмдаги 9 та вилоят газлаштирилган. Бироқ марказий ва шимолий вилоятлар газсиз қолмоқда. Биз бу масала бўйича Караўзек-Жезқазған-Қарағанда-Темиртау-Остона йўналиши бўйича магистрал газ қувури қуришимиз керак. Бу 2,7 млн кишини газ билан таъминлашидан ташқари, мамлакатнинг экологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади”, деб айтган Назарбоев парламент йиғилишида.
Назарбоевнинг айтишича, Остонанинг газлаштирилиши ҳисобига хавфли чиқиндилар тарқалиши 6 марта камаяди.
“Транспорт воситалари сони кўпайиши ва бизда иссиқлик электр станциялари кўмирда ишлаши ҳисобига Остонада смог мавжуд. Бу муаммони ҳал қилиш устида шаҳар акимати ишламоқда. Агар биз бу масалани ҳал қилсак, кўплаб одамлар газ билан таъминланади. Бу масалани 1-1,5 йил ичида ҳал қилиш лозим”, деб айтган Қозоғистон президенти.
Назарбоев йиғилиш вақтида, шунингдек, кам таъминланган 2 млн қозоғистонлик учун солиқни 10 баробар камайтиришни таклиф қилган, 20 мингта таълим гранти ажратиш ва янги ипотека тақдим қилишни буюрган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024