Жаҳон | 20:04 / 05.03.2018
21340
1 дақиқада ўқилади
Трамп ва Мэй Путиннинг янги қурол ҳақидаги баёнотини “масъулиятсизлик” деб аташди
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШ президенти Дональд Трамп телефон мулоқоти давомида Россия президенти Владимир Путиннинг янги ядровий қуроллар ҳақидаги баёнотини “масъулиятсизлик” деб аташди.
Икки давлат етакчиси шунингдек Шарқий Ғутанинг бомбардимон қилинишини муҳокама қилишган ва Сурия тузуми ҳамда унинг Россия ва Эрон қиёфасидаги иттифоқчиларини гуманитар танаффуснинг барбод бўлишида айблашган.
Трамп ва Мэй ички сиёсий муаммолар, жумладан АҚШга алюминий ва пўлат олиб кирилишига бож тўловларининг оширилиши ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши мавзуларига қисқача тўхтаб ўтишган.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
00:51 / 15.11.2024
Пизишкиён: Эрон ядро қуролини яратмайди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024