Ўзбекистондаги илк автокинотеатр Самарқандда ўз ишини бошлайди
Автокинотеатр нима ўзи? Ташкилотчиларнинг таъриф беришича, автомобиллардаги одамлар автомобиллар турар жойида ўрнатилган эни тўрт метр, кенглиги тўққиз метр бўлган катта экранда кино кўришади. Шу атрофда сайр қилиб юрганлар, бўш вақти бўлган йўловчилар ҳам бу томошадан баҳраманд бўлишади, вақтларини сермазмун ўтказишади. Қизиғи, машинасида ўтириб, кино томоша қиладиганлар кинонинг овозини машинадаги радиоларидан, сайр қилиб юрганлар, телефонлари орқали қулоқчинларидан эшитишлари ҳам мумкин.
− Эртага илк бор Самарқанд темир йўл вокзали олдидаги автомобиллар турар жойида миллий қадриятимиз дурдоналаридан бирига айланган “Алишер Навоий” бадиий фильми намойиши билан фаолиятимизни бошламоқчимиз, − дейди ташкилотчилардан бири Vendo Group кинокомпанияси раҳбари Хайрулла Мамасолиев. – Барча қизиқувчиларни кечқурун соат 20:00 да ана шу фильмни томоша қилишга таклиф қиламиз.
Томошаларни мутлоқо текин намойиш қилаётган ташкилотчилар Самарқандга кўпроқ сайёҳларни жалб қилишни, турли мамлакатлардан келадиган хорижий сайёҳларга эса юртимиз ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳалар, таниқли кишиларимиз ҳақидаги ҳужжатли фильмлар ва машҳур ўзбек бадиий фильмларини кўрсатишни ва шу йўл билан юртимиз чиройини, халқимиз маданияти, урф-одатларини кенгроқ тарғиб қилишмоқчи.
− Биз болажонларимизни ҳам унутганимиз йўқ, уларга аталган мультфильмлар ҳам тайёрлаб қўйилган. Шанба кунлари болалар учун улар севган мультфильмлар ва саргузашт фильмларни намойиш қиламиз, − дейди ғоя муаллифи, Doca tours компанияси раҳбари Ойбек Останов. − Пайшанба кунлари эса ҳинд фильмларини севувчи мухлислар учун ҳиндча кинофильмлар кўрсатилади. Шунингдек, вилоятларимизда фаолият юритаётган турли фольклор-этнографик ансамблларнинг концертларини намойиш қилишни ҳам режалаштирганмиз.
Каримберди Тўрамурод
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024