Ўзбекистонлик каратэчилар халқаро турнирда совриндор бўлишди
2-4 март кунлари Австриянинг Зальцбург шаҳрида каратэ бўйича А серия тоифасидаги мусобақа ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар тарқатди.
Эътиборли томони, ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчилар иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлди.
Кумите баҳсларида -60 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Садриддин Сайматов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланган бўлса, -67 кг вaзн тоифасида баҳсларда иштирок этган Иқболжон Узоқов ҳам финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи жангда у япониялик рақибга ютқазиб қўйди ва мусобақанинг кумуш медали билан кифояланди.
Қизлар ўртасида -50кг вазн тоифасидаги турнирда иштирок этган Баҳринисо Бабаева бронза медали ортга қайтадиган бўлди.
Мавзуга оид
13:21 / 04.11.2023
Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
12:02 / 21.10.2023
Каратэ миллий федерацияси негизида Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил этилади
07:29 / 24.09.2022
Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди
07:41 / 18.07.2022