Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 15:36 / 06.03.2018
17239
1 дақиқада ўқилади
Ангренда аёл киши ўз опасини пичоқлади
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Ангрен шаҳрида 13 февраль куни соат 23:20ларда Гурум МФЙ Таваллуд кўчаси 19-уйда яшовчи, 1978 йилда туғилган С.М. уйида маст ҳолда оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи опаси Л.М.нинг қорин, ўнг ва чап кўкрак қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Натижада Л.М. касалхонага ётқизилган. С.М. ушланган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш