15:27 / 06.03.2018
14095

Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди

Фото: Norma.uz

Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қарори (28.02.2018 йилда 2976-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат хизматлари ягона реестри тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 12.12.2017 йилдаги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ, 1.01.2018 йилдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатган «ягона дарча» марказлари Давлат хизматлари марказларига ўзгартирилган. Эндиликда Марказлар бизнесга ҳам, фуқароларга ҳам кўмак бермоқда. Улар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари Ягона реестрда келтирилган бўлиши шарт.

Реестр 444 та давлат хизматини ўз ичига олган. Ушбу хизматларни қандай органлар кўрсатиши, кимлар хизматдан фойдаланиши мумкинлиги (юридик / жисмоний шахслар), мурожаат қилиш тартиби қандайлиги (анъанавий / электрон шаклда), ҳақ тўлаш керак ёки керак эмаслиги, шунингдек якунида бериладиган ҳужжат кўрсатилган.

1 июндан бошлаб реестрга киритилмаган давлат хизматлари кўрсатилмайди.

Ҳужжат 1.03.2018 йилдан кучга кирди. 

Top