Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматлари аккредитациялаш соҳасидаги кичик корхоналар штати – 100 кишигача
Кичик тадбиркорлик субъектларига кирувчи ташкилотлар таснифлагичига киритиладиган қўшимчалар лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинган, деб ёзмоқда Norma.
Ҳужжатни 74.90.1 «Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматларнинг аккредитациялаш фаолияти» кичик синфи билан тўлдириш таклиф этилмоқда. Мазкур фаолият турини амалга оширувчи микрофирмалар ходимларининг ўртача йиллик сони 1 кишидан 20 кишигача, кичик корхоналарники эса – 21 кишидан 100 кишигача бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига (ИФУТ 2-таҳрири) тегишли ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Маълумот учун: Кичик тадбиркорлик субъектларига кирувчи ташкилотлар таснифлагичи ИФУТ 2-таҳрири асосида ишлаб чиқилган ва 1.01.2017 йилдан амалга жорий этилган.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:43 / 14.09.2024
Давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумлари рўйхати тасдиқланди
20:00 / 06.04.2021
Мобиль метрологик лаборатория – ўлчаш функцияларига эга тиббий техникаларни метрологик текширувдан ўтказишда инновацион ечим
16:00 / 02.04.2021
Ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлаш техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий элементларидан бири
09:10 / 27.11.2020