Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Мисрда
Душанба куни Миср ҳукумати уч кунлик ташриф билан келган Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонни Сувайш каналига таклиф қилди. ArabNews шу ҳақида хабар берди.
Қоҳира марказидаги асосий кўчаларда валиаҳд шаҳзода Салмон ва Абдул Фаттоҳ Ас-Сисий плакатларини кўриш мумкин. Улар асосий мусулмон ва насроний муассасаларга ташриф буюриш ва Опера театрида спектакаль томоша қилиш мақсадида шу кўчалар бўйлаб ҳаракатланишди.
Шаҳзода ва Ас-Сисий кемага чиқишдан аввал канал остидан ўтган янги туннеллардан бирини кўздан кечиришди.
Миср Саудия Арабистонининг сармоясидан умидвор, зеро бу мамлакат инвестициялари ёрдамида Қоҳирада халқаро транспорт, логистика ва ишлаб чиқариш марказлари йўлга қўйилади.
Манбага кўра, томонлар Сурия ва Ямандаги давомли урушларни, шунингдек Қатарга нисбатан юзага келган вазиятни ҳам муҳокама қилишади.
Таъкидлаш жоизки, Миср - араб дунёсидаги энг аҳоли кўп яшовчи мамлакат. Саудия Арабистони эса араб оламидаги энг бадавлат давлатлардан бири ҳисобланади.
Икки мамлакат Қизил денгиз орқали тўғон қуришни ва икки томондан ҳам ҳудудларни ривожлантиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
08:19 / 29.06.2026
Миср «Янги Нил»ни барпо этмоқда: улкан лойиҳа мамлакат келажагини ўзгартира оладими?
22:52 / 20.06.2026
Товламачилик учун қидирувда бўлган шахс Мисрдан экстрадиция қилинди
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026