Жаҳон | 16:24 / 06.03.2018
4846
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди

Фото: Денис В.

Шри-Ланка ҳукумати оролда ўн кунлик муддатга фавқулодда ҳолат режимини жорий қилди. Бу мамлакат марказий минтақасида турли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз бераётгани туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда The Sunday Times маҳаллий нашри.

Таъкидланишича, фавқулодда ҳолатни жорий этиш ҳақидаги қарор 6 март куни, ҳукумат йиғилиши давомида қабул қилинди. Тўқнашувларда камида икки киши ҳалок бўлган. Канди округида тартибсизликлар туфайли комендантлик соати жорий қилинди.

Газета маълумотларига кўра, расмий директива кейинроқ эълон қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид