Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро фавқулодда ҳолат жорий этиш ҳақида фармон чиқаргани айтилмоқда
Каракасда портлашлар ва электр таъминоти узилиши ҳақидаги хабарлар фонида айрим ОАВ Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этиш бўйича фармон имзолагани ҳақида ёзмоқда. Бироқ ҳозирча Венесуэла ҳукумати бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.
Турли ОАВ “Венесуэлага қилинган ҳужумга жавобан” Мадуро фавқулодда ҳолат жорий этгани ҳақида ТИВ раҳбари баёнот берганини хабар қилди.
3 январга ўтар кечаси Венесуэла пойтахти Каракасда кетма-кет кучли шовқинлар ва портлашлар ҳақида хабарлар тарқалди. Reuters гувоҳларга таяниб, шаҳарнинг жанубий қисмида йирик ҳарбий база яқинида электр ўчгани ва тутун устуни кўринганини ёзди, ижтимоий тармоқлардаги баъзи видеолар ҳали мустақил тасдиқланмаган.
Associated Press эса маҳаллий аҳоли камида еттита портлаш ва пастдан учган ҳаво кемаларига ўхшаш шовқинни эшитганини, одамлар қўрқув билан кўчага чиққанини хабар қилди.
Reuters ва The Guardian маълумотларига кўра, ҳодиса сабаблари бўйича Венесуэла ҳукумати ҳозирча расмий баёнот бермаган, Пентагон ҳам изоҳ бермаган.
Ҳодиса АҚШ–Венесуэла муносабатларида босим кучайган даврга тўғри келмоқда: Reuters’нинг олдинги хабарида Мадуро АҚШ билан “жиддий” музокараларга тайёр эканини айтгани, бироқ айрим эҳтимолий зарбалар бўйича аниқ тасдиқ ёки инкор бўлмагани қайд этилган.
Мавзуга оид
10:05
Венесуэладаги сейсмик офат: қурбонлар сони 5 мингдан ошди
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026